Соловьёвнинг кўрсатуви жанжалга уланиб кетди
Олам
−
29 октябр 2019 9089 1 дақиқа
Украиналик сиёсатшунослар Василь Вакаров ва Aлександр Семченко "Оқшом Владимир Соловьёв билан" дастурининг студиясида жанжал қилди. Бу ҳақда кўрсатув муаллифи ўзининг Тwitter`даги саҳифасида маълум қилди.
Видеоёзувлар реклама вақтида меҳмонлар бошланган можаронинг қандай давом эттирганини кўрсатмоқда. Сиёсатшунослар ҳужумга учраганини кўриб, Соловьёв ва дастурнинг бошқа иштирокчилари уларни ажратишга шошилди.
Шундан сўнг, телебошловчи меҳмонларга бундай хатти-ҳаракатлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилди.
Маълум бўлишича, Aлександр Семченконинг телеканал эфирида жанжал кўтариши биринчи маротаба эмас.
Жорий октябрь ойи бошида сиёсатшунос "Россия 1" каналидаги "60 дақиқа" дастурининг студиясида "Украина Европа ҳаракати" ташкилоти бошқарув раиси Вадим Трюхан билан жанжаллашганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август