Саида Мирзиёева: Нега матбуот тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилмаяпти?
Жамият
−
28 Май 2019
6220Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалавр ва магистратура йўналишларида Матбуот котиби тайёрлаш факультети очилади. Шунингдек, матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этиладиган малака ошириш курсларида ўқитилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкентдаги “Hyatt ragency Tashkent” меҳмонхонасида "ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари" мавзусидаги республика конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, бугунги ОАВ, давлат органлари Матбуот хизматларига танқидий баҳо берди.
Мирзиёева кўра, давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ташкилот Матбуот хизматлари ОАВга эътиборсизлигича қолмоқда. Шу боис бу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ягона ҳужжатга эҳтиёж мавжуд.
"Нега матбуот тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилмаяпти? Бунга давлат органлари раҳбарлари ва Матбуот хизматларининг матбуотга нисбатан эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин. Уларнинг иш юритиш услуби, моддий-техник базаси, кадрларнинг салоҳияти талабга жавоб бермайди. Матбуот хизматларида штат бирликлари ташкил этилмаган", дейди Мирзиёева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь