Мирзиёевнинг набиралари: бири мусиқачи, иккинчиси рассом
Жамият
−
25 Май 2019
19100Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фарзандлари ҳақида маълумот берди.
Саида Мирзиёева қизи Саодатнинг пианино чалаётгандаги суратини, ўғли Миромоннинг эса “Троя” картинасини Facebook'даги саҳифасига жойлади.
“Дам олиш кунлари барчага хайрли бўлсин! Қолаверса, нафақат навбатдаги ҳафта, балки бутун бир ўқув йили якунига етмоқда. Бу шундай бир даврки, фарзандларимиз нақадар қизиқувчан, асосийси, улғайиб бораётгани тобора аён бўлади. Ўғлинг тригонометрик функциялар ва геометрик прогрессияларни осонлик билан ечаётгани, расмлари эса аста-секин ҳақиқий картиналарга айланаётганини сезасан.
Қизинг эса мусиқа дарсларида Бетховеннинг “Элизага” асарини ёдлаётгани, ўзбек, инглиз ва рус тилига қўшимча равишда француз тилини ҳам ўрганишни истаётганини тушунасан.
Нега фарзандларимиз муваффақиятларидан ўз ютуқларимиздан ҳам ортиқ фахрланамиз, уларнинг кичик ғалабаларидан хурсанд бўламиз? Эҳтимол, инсон бахтли келажакка инониши учундир. Шу ишончнинг энг мустаҳкам пойдевори эса бизнинг одобли ва билимли фарзандларимиздир!
Фарзандларингизчи, ўқув йили якунида улар сизни нима билан хурсанд қилди?”, деб ўз фикрларини қолдирган Саида Мирзиёева.
Аввалроқ, Саида Мирзиёева ташаббуси билан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси