Хon Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев – жаҳон чемпиони!

Бизнес

770x500_1

Хon Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев жорий йилнинг 6-12 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида ўтказилган бодибилдинг ва фитнесс бўйича XIV Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Маълум қилинишича бодибилдинг ва фитнесс бўйича XIV жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ давлат ва 600 дан зиёд иштирокчилар қатнашган. Шу жумладан, спортчимиз Бахшулла Сайфуллаев бодибилдинг устаси йўналишида 21 рақиб орасида биринчи ўринни қўлга киритди.

Бахшулла Сайфуллаевни эришган ютуқлари билан муборакбод этган ҳолда Хon Saroy қурилиш компанияси томонидан 4 хонали хонадон ҳадя этилди.

Эслатиб ўтамиз, Бахшулла Сайфуллаев 1-7 сентябрь кунлари Непалнинг Катманду шаҳрида ўтказилган 55-Осиё чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритган эди. Ушбу ютуқлари хам Хon Saroy қурилиш компанияси томонидан муносиб тақдирланиб, Tracker-2 автомобили совға қилинган эди.

Бахшулла Сайфуллаев мамлакатимизда спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, Хon Saroy компаниясининг ҳомийлиги асосида суратга олинган “Иродам кучли” лойиҳаси хaм кўплаб юртдошларимизни спорт билан шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишига туртки беряпти.

Хon Saroy қурилиш компанияси ўз фаолиятини Навоий вилоятидан бошлаган бўлиб, ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳрида 6 та лойиҳани ўз эгаларига тантанали равишда топшириб келмоқда. Бундан ташқари яна 7 та лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Хon Saroy қурилиш компанияси спорт ва маданиятни қўллаб қувватлаш орқали жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бизни тармоқларда кузатинг
Instagram
Сайт

Маълумот учун

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made