Мирзиёев МДҲ йиғилишида бир неча таклифлар берди
Жамият
−
13 Октябрь 2023
9399Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.
Шавкат Мирзиёев мавжуд имкониятларни биргаликда баҳолаш ва ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш учун МДҲдек ноёб платформани ишга солиш муҳимлигини алоҳида қайд этди. У кўп томонлама ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқиш мақсадида, МДҲ мамлакатларининг етакчи таҳлил марказлари ва экспертларининг конференциясини ташкил этишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, ташкилот маконида истисно ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириш муҳимлигига эътибор қаратилди. Шу муносабат билан тегишли шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқиш кераклиги билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий кўкрак нишони билан тақдирланди.