Тошкентнинг “Shohsaroy Uylari”да нима гаплар?
Бизнес
−
12 Октябрь 2023
8050Бугун пойтахт Тошкентнинг қайси нуқтасига қараманг қурилиш жараёнига гувоҳ бўласиз. Уларнинг аксарияти талаб юқори бўлган турар жой биноларидир. Тўғри, уларнинг кўпчилиги сифатсиз. Аммо шундай қурилиш компаниялари борки, улар ўз ишининг устаси. Бу галги мақолада мана шундай компаниялардан бири бўлган “Shohsaroy Uylari” ҳақида билиб оласиз.
“Shohsaroy Uylari” анча йиллик тажрибага эга Ўзбекистондаги қурилиш компаниялардан бири бўлиб, ҳозирги кунга қадар биргина пойтахтнинг ўзида уч лойиҳа доирасида юзлаб хонадонларни ўз эгаларига топширди. Айни дамда эса компания пойтахт Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган “Sokin Diyor” номли турар-жой қурилишини бошлаган. Мазкур лойиҳа бўйича директор Санжар Равшановнинг айтишича, биргина “Sokin Diyor” лойиҳасида бир ярим мингдан ортиқ хонадонлар қурилади.
“Бизнинг “Shohsaroy Uylari” қурилиш компаниямиз 2019 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозиргача Юнусобод туманида учта лойиҳани амалга оширдик. Мана шу лойиҳалар доирасида беш юзга яқин турар-жой хонадонлари ҳамда юзга яқин савдо-маиший биноларини ўз эгаларига топширдик. Бизнинг тўртинчи лойиҳамиз Яшнобод туманида жойлашган “Sokin Diyor” турар-жой мажмуаси бўлиб, бу ерда 1 600 га яқин хонадонлар барпо этилади”, дейди у.
“Sokin Diyor” лойиҳаси инженерлик масалалари бўйича бошқарувчисининг сўзларига кўра, Яшнобод туманида қурилаётган мажмуа 16 қаватдан иборат 7 турдаги 18 та бинодан ташкил топади. Лойиҳанинг умумий майдони эса 2,15 гектар.
“Биз қураётган биноларнинг афзаллиги турар-жой атрофида болалар майдончаси, боғча, автотураргоҳларнинг мавжудлигида. Биноларнинг ҳар бирида иккитадан лифт жойлашган бўлиб, бири аҳоли учун, иккинчиси эса юклар учун мўлжалланган. Бинолар 8 баллгача бўлган зилзилага бардош бера олади. Ўзбекистон Фанлар академияси Ўрозбоев номидаги илмий-текшириш институти томонидан асосланиб лойиҳага рухсат берилган”, дейди у.
Шунингдек, лойиҳа ҳудудида 24/7 форматда видео кузатув, ерости ва ерусти автотураргоҳлари, спорт майдончалари, савдо мажмуалари ва яшил ҳудуд мавжуд. Унинг янги қурилаётган бошқа уйлардан асосий фарқи шундаки, биноларда замонавий дизайндаги ташқи кўриниш, мустаҳкам ойнали балконлар, иссиқ ва совуқдан ҳимояловчи – базальт қопламали ташқи деворлар мавжуд. Уйлардаги лифтлар эса қуёш панеллари ёки генератордан заряд олган ҳолда ишлайди. Электр ўчиб қолган тақдирда ҳам лифтдан бемалол фойдаланиш мумкин.
“Sokin Diyor” лойиҳаси қурилиш жараёнини бошқараётган мутахассиснинг сўзларига кўра, бинода ишлатилаётган қурилиш ашёлари сифатли бўлиб, улар халқаро талабларга бемалол жавоб бера олади.
“Айни дамда биз “Shohsaroy Uylari” қурилиш компаниясининг тўртинчи лойиҳаси қурилишини бошлаб юбордик. Бу бинолар юқори сифатли қурилиш ашёларидан барпо этилади. Арматуралари Россия Федерациясидан олиб келинган бўлиб, А400 ҳамда А500 синфларига мансуб. Ҳозирда пойдевор ишлари олиб борилмоқда, ундан кейин конструкциянинг бетон ишларини бошлаймиз. Бинода ишлатиладиган бетон маҳсулоти ҳам М350 маркада тури бўлиб, унинг мустаҳкамлиги юқори. Келишилганидек икки йилда уйларни ўз эгасига топширамиз”, дейди у.
Турар-жой биносидаги хонадонларнинг сотуви бошланган бўлиб, харидорлар учун бир қанча таклиф берилган. Улардан бири бу муддатли тўлов бўлиб, унда келишилган ҳолда бошланғич тўловдан кейинги суммани маълум вақт мобайнида тўлаш имкони мавжуд.
“Шу маҳаллада яқин жойда яшаганимиз учун “Shohsaroy Uylari” компания қураётган уйлар бизга маъқул тушди. Биз бу жойдан иккита уй сотиб олдик. Энг аввало бизга нарх-навоси ҳамда чиройли қурилаётгани тўғри келди. Шунингдек, бу уйларнинг майдони ва қурилиш ашёлари маъқул тушди. “Shohsaroy Uylari” компанияси ишчилари бизга яхши қулайликлар яратиб беришади, ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Компанияга муваффақият тилаб қоламан”, дейди у.
Айни кунларда “Shohsaroy Uylari” компаниясининг “Sokin Diyor” лойиҳасида 2 фоиздан 12 фоизгача бўлган чегирмалар эълон қилинган бўлиб, арзон нархда сифатли уйларни харид қилиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, “Shohsaroy uylari” қурилиш компаниясининг “Sokin Diyor” лойиҳаси эндигина қурилаётган бўлишига қарамай, ўзининг сифати билан кўпчиликнинг диққат марказига тушди. Бугун пойдевор қисми қурилаётган бинолар ҳадемай бир неча қаватларга эга бўлади.
Батафсил маълумот олиш учун: +998-55-504-99-99
Манзил: шу ерда
Ижтомоий тармоқ саҳифалар:
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг http://shohsaroy.uz/
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси