Тошкент шаҳар ҳокимига янги “зам” тайинланди
Жамият
−
18 Июль 2023
9176Санжар Омонхўжаевич Обидов Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар қатор масъул лавозимларда, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент молия институти ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.