Бизнес-омбудсман QALAMPIR.UZ кўтарган инвестор масаласини ўрганмоқда
Жамият
−
19 Май 2023
6523Кеча, 18 май куни QALAMPIR.UZ’да “Ҳокимлик дастидан дод. Тошкентда инвесторларга кун борми?” номли журналистик суриштирув эълон қилинган эди. Унда Тошкент шаҳрининг бир нечта ҳудудларига катта кучланишдаги электр кабели ўтказилаётгани сабабли 15 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган инвесторга тегишли бўлган Яшнобод туман Янги Ўзбекистон кўчаси 256-уйда корхона эгаларини огоҳлантирмасдан ҳеч қандай келишув ёки ҳужжатларсиз “Президент қарори асосида иш қиляпмиз” деган важ билан Яшнобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Иззат Зиёвиддинов бошчилигида қазиш, ҳудудни ўраб турган тўсиқларни бузиш бошлангани айтилган. Ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Бизнес-омбудсман муносабат билдирди.
“QALAMPIR.UZ’да Тошкент шаҳрида туркиялик инвесторларнинг ҳокимлик хатти-ҳаракатидан норозилиги акс этган мурожаат ёритилди.
Унда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан ўрганиш учун қабул қилинганлиги маълум қилинади”, дейилади Бизнес-омбудсман муносабатида.
“Ҳокимлик дастидан дод” Тошкентда инвесторларга кун борми? номли журналистик суриштирувни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.
LiveБарчаси