Марказий Осиёдаги энг катта масжид (фото, видео)

Бу қизиқ

QALAMPIR.UZ 2019 йилда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти, Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан қурилиши бошланган, 2022 йил август ойида  Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида барпо этиб, фойдаланишга топширилган Марказий Осиёдаги энг катта масжидда бўлди. 

Масжид 10 гектар майдонда қурилган бўлиб, умумий майдон 68 минг кв.м. дан ортиқ. Масжиднинг сиғими 235 минг кишини ташкил этади. Унинг ичидаги очиқ майдонда тахминан 200 минг киши, аниқроқ айтганда минбар ва саҳна майдонида 30 минг киши, 170 минг киши бир пайтда намоз ўқиши мумкин. Бундан ташқари аёллар учун ҳам масжиднинг иккинчи қаватида алоҳида намозхона бор. 

Қайд этилишича, янги масжид бош гумбазининг диаметри 62 метр, баландлиги 83 метр. Масжидда тўртта минора бўлиб, уларнинг баландлиги 130 метрга етади.

Қибла томонидаги деворга олтин ранг билан Аллоҳнинг 99 исми ёзилган. Қибла деворини қуришда 25 миллион кристалл ишлатилган.

Масжиднинг ер ости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, вестибюль, ҳожатхона, маросим хизматлари ва қурбонлик қилиш жойи ҳамда бошқа хоналар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг