Референдум ўтказиш бўйича қарор эртага қолдирилди
Жамият
−
09 Март 2023 8579 1 дақиқа
Бугун, 9 март куни янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши керак эди. Аммо қарор муҳокамаси эртага, 10 март куни соат 10:00 га қолдирилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.
“Бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани боис қарор қабул қилинмади”, дейди Тожиев.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь