Хитойнинг Европа марказида Беларуси бор – Лукашенко
Олам
−
01 Март 2023 7137 1 дақиқа
Айни пайтда Хитойда бўлиб турган Александр Лукашенко Давлат кенгаши раиси ўринбосари Ли Кэцян билан учрашувда Хитой билан бирга Беларусь ҳам ривожланишини айтиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

“Биз сизга муваффақият тилаймиз. Бу бизнинг прагматизм. Хитой кучли бўлади – у қудратли бўлса, бизнинг Беларусь ҳам у билан ривожланади”, дея урғулади Беларусь етакчиси.

Лукашенко Хитойнинг Европа марказида тинч, хотиржам Беларуси борлигини таъкидлади.
“Келинг, халқларимизнинг яхши томонларини кучайтирайлик. Сиз учун у ерда [Беларусда] ёпиқ мавзулар йўқ, ёпиқ ҳудудлар йўқ. Бизнинг дўстлигимиз тенг ҳуқуқли, кенг қамровли бўлади. Шундай қилиб, биз Хитой халқи билан бирга ҳаракат қилишга тайёрмиз”, деди Лукашенко.

Шунингдек, у Хитой ва Беларусь муносабатлари ҳамкорлик ва ўзаро ғалабага асосланишини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко Хитойда 2 мартгача бўлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь