Ошкентга айланган Тошкент. Олмазорда иш қандай ташкил қилинган (фоторепортаж)

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12 дан 16 январга қадар пойтахт ҳокимлиги аҳолига бепул ош тарқатишни йўлга қўйди. Палов шаҳардаги тўйхоналарда тарқатилмоқда. 

Шаҳар ҳокимлигига кўра, бепул ош учун муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бориши мумкин.

Бугун, 13 январь куни соат 9:00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг 40 дан ортиқ тўйхоналарида ош тарқатилади. QALAMPIR.UZ объективи Олмазор туманида тайёрланган бепул ошни тасвирларга муҳрлаб қайтди. 

Хайрли иш учун тумандаги биргина тўйхонада 2 та қозонда 100 килограмм миқдорида ош тайёрланганига гувоҳ бўлдик. Таомга қўшиб тарқатиш учун 1000 дан ортиқ нон ва шунча идишда тузламалар ҳам ҳозирлаб қўйилган. Ҳокимият вакиллари, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимлари ёрдамида тарқатилган ош тўйхонадан ташқари, 64 та маҳалладаги кам таъминланган оилаларга ҳам етказилди. 

Биргина тўйхонанинг ўзига 700 нафарга яқин аҳоли келди. Улар орасида ўз фарзандларини бирма-бир навбатга қўйиб, назоратчиларга сездирмай ҳар бири учун 4 кишилик ош олган айрим ота-оналар ҳам учради. 

Таъкидлаш жоиз, бу каби бепул ошлар пойтахтдаги тўйхоналарда 16 январга қадар тарқатилади.

Ҳокимликдан маълум қилишларича, ош нафақат катта тўйхоналарда, балки маҳаллаларда ҳам кичик қозонларда дамланиб, ўша маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга ҳам етказиб берилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг