Раҳматуллоҳ Термизий бош имом-хатибликдан нега кетди?

Интервью

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов жорий йилнинг 4 январь куни лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон мусулмонлар идораси маълумотларига кўра, Сайфуддинов лавозимидан ўз аризасига кўра озод этилган. 

Унинг ўрнини “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов эгаллади. 

Раҳматуллоҳ домла 1995-1997 йилларда талабалик даврида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ туникали” жоме масжидида имом-хатиблик қилган. 

2001-2003 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида дарс берган. 2003 йилда Эронда ўтказилган XIX Халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этган. 

Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”, “Минор” жоме масжидларида имом-хатиб, Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва Юнусобод тумани "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби лавозимларида ишлаган.

У Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида 1 йилу 2 ой фаолият юритди. Бироқ, у лавозимидан айрилишидан аввал ижтимоий тармоқларда кун тартибига чиқди. Бунга унинг “Севимли” телеканалида намойиш этилган “Зирапча” лойиҳасидаги иштироки сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқнинг кўплаб фойдаланувчилари Сайфуддиновнинг “Зирапча”даги иштирокини, аёллар даврасига кириб борганини қоралади.

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир видео катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бу Сайфуддиновнинг қўлинии шогирдларидан бири ўпаётгани акс этган лавҳанинг тарқалиши билан боғлиқ. Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновнинг айтишича, бу видео бундан бир йил аввал тасвирга олинган ва айни кунларда тарқатилиши ортида эса бошқа сабаблар бордек. 

Хўш, Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов нега лавозимдан кетди? Унинг саломатлигида қандай муаммо бор? Кетиши “Зирапча”даги иштироки ва унга нисбатан эътирозларга боғлиқми? QALAMPIR.UZ Германияга йўлга чиққан ва Дубайда тўхтаган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга алоқага чиқиб, масофадан бўлса ҳам юқоридаги саволларга жавоб олди. 

Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг