Британия Россиянинг айбловига жавоб қилди
Олам
−
29 Октябрь 2022
12058Буюк Британия Мудофаа вазирлиги “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” газ қувурларини портлатишда иштирок этмаганини эълон қилди ва Москванинг бугун, 29 октябрь куни шундай айблов назарда тутиган баёнотини “уйдирма” деб атади. Вазирлик муносабатида Twitter’да эълон қилинди.
Британия ҳарбий департаменти маълумотларига кўра, “Россия Мудофаа вазирлиги ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган миқёсдаги ёлғон айбловларни тарқатишга мойил”.
Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги қувурларни портлатишда Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари мутахассислари иштирок этганини иддао қилганди. Вазирликка кўра, 26 сентябрь куни Болтиқ денгизида газ қувурида юз берган портлашни режалаштириш, таъминлаш ва амалга оширишда иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 сентябрь куни бир неча соат ичида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2”га қувурида тўртта газ сизиш нуқтаси аниқланди. Улардан биринчиси Даниянинг Борнхольм ороли яқинидаги “Шимолий оқим-2”да аниқланган. Кейин “Шимолий оқим”да иккита сизиш қайд этилди. Дания энергетика агентлиги денгизга катта миқдорда газ тушгани ҳақида хабар берди. Сўнгги тўртинчи сизиш нуқтаси Швеция ҳудудида топилди. Самолётлар ва кемаларнинг ҳодиса содир бўлган жойга беш денгиз милидан яқинроқ келиши тақиқланди.
Европа Иттифоқи расмийлари “Шимолий оқим”га атайлаб зарар етказилганини айтмоқда. Швеция ва Даниядаги сейсмологик станциялар газ сизиб чиққан ҳудудда сув ости портлашларини қайд этган.
Ҳодисаларни Германия, Дания ва Швеция текширмоқда. Немис махфий хизматлари бу ғаввос ёки сув ости кемасидан фойдаланган ҳолда саботаж бўлган деб гумон қилмоқда. Уларнинг фикрича, газ қувурлари тезда таъмирланмаса, улар абадий яроқсиз ҳолга келиши мумкин.
Россия Президенти Владимир Путин эса “Шимолий оқим”лардаги носозликни “англ-сакслар” қасддан уюштирганини айтиб чиқди. Аммо англ-сакслар деганда кимни назарда тутаётганини аниқ айтмади.
LiveБарчаси