Сирдарёда нима бўлди?
Жамият
−
22 Октябрь 2022
3233422 октябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Сирдарё вилоятидаги омборида портлаш содир бўлди. Қайд этилишича, соат 04:55 да Малик аҳоли пунктидаги омборда якка тартибда портлаш содир бўлган. Портлашдан икки соат ўтиб, Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати расмий изоҳ берди. Унда айтилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Вазирлик портлашдан талафот кўрган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
Аммо орадан 4 соат вақт ўтиб, 11:14 да Мудофаа вазирлигининг жароҳатланганлар йўқлиги ҳақидаги баёноти ҳақиқатга зид бўлиб чиқди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги портлаш оқибатида 16 киши жабрланганини маълум қилди.
Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУда юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ушбу ҳодиса оқибатида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинган.
“Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ”, дейилади ССВ хабарида.
Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олгани айтилган.
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар беришича, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм омборида содир бўлган якка тартибда портлаш бўйича ҳарбий мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Вазирликнинг дастлабки маълумотларига кўра, аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар ҳамда оғир жароҳат олганлар йўқ. Портлаш оқибатида ҳарбий қисм атрофдаги айрим маҳаллалардаги енгил конструкциялар, ойналарга шикаст етган.
Айни вақтда мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда, ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
“Таъкидлаш керакки, ҳарбий қисмдаги ўқ-дори захираси хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, Давлат стандартларига мос равишда, замонавий махсус омборларда сақланмоқда. Уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси