Ўзбекистон АҚШ ва Россия орасида хавфли ўйинга киряпти…ми?
Интервью
−
27 Июль 2022
28472Кеча, 26 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мурожаат йўллаб, “Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга” чақирган эди.
Конференцияда иштирок этган Афғонистон делегацияси раҳбари – муваққат ҳукумат Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий эса Президентнинг чақириғига ҳозиржавоблик қилиб, “Биз халқаро ҳамжамиятга берилган барча ваъдаларни бажариш учун ҳамма нарсани қилдик, ИШИДни йўқ қилдик, Афғонистонни бирлаштирдик, энди у ягона давлат”, деди.
Хўш, бугунги Афғонистон ҳақиқатан ҳам халқаро ҳамжамият қўйган талабларни бажардими? У бугун минтақа ва дунёга хавф туғдирмаяптими? Мамлакатдан ростан ҳам террорчилик таҳдиди йўқми? Ҳукумат учун курашган бошқа гуруҳлар қаерда? Улар нега жим? Бугун уларнинг сукутда ўтиргани маълум мақсадларга эришиб олишгача бўлган ниқоб эмасми?
Албатта, мавзу Афғонистон бўлганда бундай саволларнинг охири кўринмайди. Бошқа тарафдан бу ўтган 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида Афғонистоннинг дунё хотирасида қолган умумий қиёфаси, қулоқлардан кетмаган ўқ овозлари билан боғлиқдек.
Ўзбекистоннинг бугунги Афғонистон борасидаги позицияси қандай? Мамлакат ҳали “Толибон” ўрнатган ҳукуматни тан олганича йўқ, аммо ҳамкорлик фаол кетмоқда. Хўш, нега? Биз қайси йўлдамиз?
Ўзбекистон Афғонистон масаласига бош қўшиш ортидан Россия ва АҚШ ўртасидаги йирик ўйинга, катта кучлар ўйинига кирмаяптими? Бу янада таҳликали эмасми?
Бир томондан Афғонистон АҚШдан музлатилган 7 миллиард доллар маблағларини блокдан чиқаришни талаб қиляпти. Россия бу борада “Толибон”ни қўллаб-қувватламоқда ва ҳатто, Афғонистон билан савдо-сотиқ қилишга тайёр. Афғонистон шартларнинг бажарилиш ё бажарилмаслигига кўра, икки катта куч ўртасида қурол бўлиб қолмайдими?
Ушбу саволлар билан биз Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунос Сайфиддин Жўраевга юзландик.
Сиёсатшунос олим Сайфиддин Жўраев билан интервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь