Наманганда ҳайдовчи машинага қўшилиб ёниб кетди
3-саҳифа
−
01 Июль 2022 10702 1 дақиқа
Наманганда Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 30 июнь куни соат 23:30 ларда Мингбулоқ туман “Қозоқовул” МФЙнинг ички йўлида содир бўлган.
Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган ва машинада ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи “бош мия очиқ шикасти” ташхиси билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь