Kia Uzbekistan – Kia Sonet учун йиллик 0% дан бошланадиган муддатли тўловни эълон қилди
Бизнес
−
04 август 3262 2 дақиқа
Янги автомобиль харид қилиш – муҳим қарор, шу боис молиялаштириш шартларининг шаффофлиги танлов чоғидаги асосий омиллардан бирига айланади. Kia Uzbekistan барча амалдаги муддатли тўлов шартларини очиқ тарзда эълон қилиб, Kia Sonet’ни харид қилиш жараёнини янада тушунарли тарзда намоён қилди.
Энди харидорлар олдиндан нафақат автомобиль хусусиятлари, балки уни харид қилиш шартлари билан ҳам танишишлари мумкин: бошланғич тўлов миқдорини билиб олиш, мос бўлган муддатли тўлов муддатини танлаш ва қулай ойлик тўловни олдиндан ҳисоблаш имконига эга бўлишади. Бу эса дилерлик марказига ташриф буюришдан олдин ҳам хариднинг мақбул вариантини танлаш имконини беради.
Kia Sonet учун қуйидагиларни назарда тутувчи турли молиялаштириш дастурлари мавжуд:
- бошланғич тўлов – 20% дан 70% гача;
- муддатли тўлов муддати – 60 ойгача;
- йиллик ставкаси 0% дан бошланадиган махсус дастурлар.

* Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.
Шартларнинг очиқ эълон қилиниши молиявий юкни олдиндан баҳолаш ва шахсий бюджетдан келиб чиқиб мақбул вариантни танлаш имконини беради.
Kia Sonet Ўзбекистонда бренднинг энг оммабоп моделларидан бири бўлиб қолмоқда. Ихчам шаҳар кроссовери замонавий дизайн, қулайлик, юқори клиренс, тежамкор двигатель ва замонавий опцияларнинг кенг тўпламини ўзида уйғунлаштирган, шу туфайли мазкур модель аллақачон бутун мамлакат бўйлаб минглаб эгаларнинг ишончини қозонган.
Kia Uzbekistan’да таъкидлашларича, улар автомобиль харид қилиш жараёнини имкон қадар оддий ва шаффоф қилишга интилади.
Муддатли тўлов дастурларининг тўлиқ шартлари билан танишиш, қулай ойлик тўловини ҳисоблаб чиқиш ва маслаҳат олишни расмий kia.uz сайтида ёки бренднинг дилерлик марказларида амалга ошириш мумкин.
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Веб-сайт: https://kia.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/KiaUzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan
Telegram: https://t.me/kiauzbekistanbot
YouTube: https://www.youtube.com/@kiauzbekistan
Live
Барчаси