Kia Uzbekistan FIFA World Cup 2026™ га бағишланган моделларнинг махсус сериясини йўлга қўймоқда
Бизнес
−
17 Апрель 6096 3 дақиқа
17 апрель куни компания йилнинг асосий спорт тадбири арафасида эксклюзив автомобиллар сотувини ишга туширади. Ушбу мундиал алоҳида аҳамиятга эга: Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Бренд мухлисларни ва жаҳон футболини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ҳамда кенг миқёсли тадбирнинг бир қисми бўладиган автомобилларни таклиф этади.
Бренд чекланган Sonet, К5 ва Sportage моделларини тақдим қилди. Уларнинг ҳар бири кенгайтирилган жиҳозларга ва турнир белгиси – FIFA World Cup 2026™ рамзига эга бўлди.
Sonet - шаҳар шароитида қулайликка эътибор қаратади. Комплектацияга олд хавфсизлик ёстиқчалари, LED фаралар ва LED DRL – кундузги ҳаракатланиш чироқлари, Smartkey – двигателни тугма билан ишга тушириш тизимига эга калитсиз кириш тизими, иқлим назорати, ўзбек тилидаги 8 дюймли экранга эга мультимедиа, 3,5 дюймли дисплейга эга қурилмалар панели ва орқа парктроника киради.
Фаол мухлислар учун кроссовернинг махсус версияси пўлат дисклар ўрнига 16 дюймли енгил қотишмали дисклар, электр юритмага эга люк ва хромланган ён молдинг билан жиҳозланади.
K5 - технология ва қулайликка асосий эътиборни қаратади. Автомобиль олд хавфсизлик ёстиқчалари, EPB – Autohold функциясига эга электромеханик тўхтаб туриш тормози, PDW – автотураргоҳга жойлаштириш учун олд ва орқа датчиклари билан жиҳозланган. Экстерьер ва интерьерни LED чироқлар, панорамали том қисми ва электр юритмага эга люк, олд ўриндиқларни иситиш тизими ва сунъий чарм билан қопланган ўриндиқлар тўлдиради.
Футбол ихлосмандлари ва йирик спорт мусобақалари мухлислари учун бизнес-класс седанининг чекланган партияси ҳайдовчи ўриндиғини электр ёрдамида созлаш, 17 дюймли дисклар ўрнига 18 дюймли енгил қотишмали дисклар, 12,3 дюйм экранга эга мультимедиа, SVM – атрофни кўриш тизими ва BVM – кўринмас ҳудудларни кузатиш тизими билан бойитилган.
Sportage - шаҳар ва сафарлар учун универсаллик ва қулайликни ўзида мужассам этган. Жиҳозланишга олд хавфсизлик ёстиқчалари, EPB – Autohold функциясига эга электр тўхташ тормози, панорамали том ва электр юритмали люк, олд ўриндиқларни иситиш тизими, Smartkey калитсиз кириш тизими ва двигателни тугма билан ишга тушириш, ўриндиқларнинг мато билан қопланиши ва PDW – ён ва орқа автотураргоҳга жойлаштириш учун олд ва орқа датчиклари.
Мухлислар ва ёрқин ҳис-туйғуларни севувчилар учун SUV нинг махсус версияси LED проекцияли фаралар, 19 дюймли енгил қотишмали дисклар, қурилмалар учун симсиз қувватлаш тизими ва Harman Kardon премиум тоифадаги аудио тизимини ўз ичига олади.
Kia × FIFA World Cup 2026™ Edition автомобиллари қуйидаги нархларда мавжуд:
- Sonet – 234 900 000 сўмдан;
- K5 – 439 900 000 сўмдан;
- Sportage – 519 900 000 сўмдан.
Kia Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори ҳисобланади. Махсус серия илғор технологиялар, қулайлик ва глобал спорт тадбири муҳитини ўзида мужассам этган. Ўзбекистон футбол терма жамоасини қўллаб-қувватланг. Ўзингизга мос Kia × FIFA World Cup 2026™ Edition автомобилини танлаб олинг.
Телефон: +998555008333
Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида