2023/2024 ўқув йилидан квоталар фақат давлат гранти учун белгиланади
Жамият
−
16 Июнь 2022
168212023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:
• ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;
• бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди.
LiveБарчаси