U-23 Осиё кубоги: Ироқ билан қийин ўйин ўтказган Ўзбекистон ярим финалга чиқди
Спорт
−
12 Июнь 2022
15663Бугун, 11 июнь куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида 23 ёшгача бўлган тоифада ўтказилаётган Осиё чемпионати чорак финал бошқичи доирасида Ўзбекистон Ироқ билан баҳс олиб борди.
Баҳснинг бошланиши Ўзбекистон ёшлари учун унчалик омадли келмади. 12-дақиқада дарвозабон Абдувоҳид Неъматовга қизил карточка кўрсатилди ва ўзбекистонликлар дарвосази томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Ушбу имкониятдан Рамазон Жума унумли фойдаланиб, Ироқлик ёшларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз омадини ҳужумда синашга мажбур бўлди. Ушбу ҳаракатлар 45+5-дақиқада ўз самарасини берди. Жасурбек Жалолиддинов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим эса биринчисидан-да қизиқарли кечди. Дастлаб, 50-дақиқада Аммар Алсавад автогол киритиб, ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 68-дақиқада Ғолиб Фалиҳ мувозанатни тиклади. Қолган вақтда икки томоннинг уринишларига қарамасдан, 2:2 натижаси сақланиб қолди ва учрашув ҳаками қўшимча бўлимларни белгилади.
Қўшимча таймларда бир киши кам бўлса-да, ўзбекистонлик ёшлар рақибдан бир бош юқори ўйин кўрсатди. Бироқ баҳс тақдирини пенальтилар сериясида ҳал қилинди. Пенальтилар сериаясида Ўзбекистон U-23 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси