Тижорат банкларида доллар курси янги рекорд ўрнатди
Жамият
−
10 Март 2022 26762 1 дақиқа
Бугун, 10 мартдан Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 10 970 сўмгача кўтарилди. Бу мамлакатда доллар курси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Тижорат банклари АҚШ долларини 10 940-10 975 сўмдан сотиб, 10 850-10 900 сўм оралиғида сотиб олмоқда.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан белгиланган долларнинг расмий курси 10 мартдан 10 918,68 сўмни ташкил қилмоқда.