Мен таътилни режалаштираман – Захарова Ғарб ОАВларидан Россиянинг “босқинлари” жадвалини эълон қилишни сўради

Олам

image

Россиянинг Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ ва Буюк Британия оммавий ахборот воситаларига Кремлнинг Украинага босқинлари жадвалини чоп этишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзиб қолдирган.

“АҚШ ва Буюк Британиянинг “Bloomberg”, “The New York Times”, “The Sun” ва бошқа дезинформацион ОАВларига сўров - жорий йилдаги босқинларимиз жадвалини эълон қилинг. Мен эса таътилни режалаштирган бўлардим”, деб ёзган Захарова.

Қайд этиш керакки, АҚШ ва Ғарб давлатлари сўнгги ойларда Россияни Украинаг босқин тайёрлашда айблаб келаётганди. Ғарб ОАВда эса ҳаттоки ҳужум қилиш режалари, шунингдек санасини ҳам эълон қилганди. Бундан ташқари, АҚШ Президенти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтганди. 

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, чегарага қўшин жойлаштирилиши фақатгина ҳарбий машғулот учун эканини таъкидаётганди. Кремль жорий йилнинг 20 февралигача машғулот ўтказишни белгилаганди. Ҳозирда ўз хизмат вазифасини ўтаб бўлган ҳарбийларни чегарадан ўз жойига қайтариш бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made