Ислом Каримовнинг набираси эри билан ажрашди

Жамият

image

Лола Каримова-Тилляеванинг қизи Марям Тилляева турмуш ўртоғи Амиран Сардаров билан ажрашди. Бу ҳақда Амиран ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

“Маша ва мен ажрашдик, афсуски, шундай бўлиб туради. Сен ақлли, серғайрат ва ёрқинсан. Чин дилдан худди шундай қолишингни тилайман! Ҳеч қачон хафа бўлма ва ҳар доим хушчақчақ бўл. Ишончим комилки, энг яхшиси ҳали олдинда. Сен, албатта, бахтингни топасан. Ҳаммаси учун раҳмат”, деб ёзган Амиран Сардаров. 

Марям Тилляева россиялик блогер Амиран Сардаров билан 2021 йилнинг апрель ойида турмуш қурди. Шу йилнинг август ойида эса ижтимоий тармоқларда Марям Тилляеванинг яланғоч ҳолатдаги сурати тарқалди. Кейинроқ ушбу сурат унинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаровнинг Instagram’даги саҳифасидан кўчириб олингани маълум бўлди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Кўпчилик Марямни бобоси Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурматсизликда айблади. 

Орадан кўп ўтмай, Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали баёнот билан чиқиб, бу қизининг шахсий ҳаёти экани ва уни Биринчи Президент Ислом Каримов билан боғлаш ноўринлиги ҳақида гапирди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев қизи Марям билан алоқаларни узган. Бу ҳақда  Амиран Сардаров ўтган йилнинг декабрь ойида берган интервьюсида сўз очган. 

Амираннинг айтишича, у Марямнинг ҳаётида пайдо бўлгач, қизнинг ота-онаси у билан алоқаларни узган. Улар Амиранни оилага мос куёв сифатида қабул қилмаган. 

Сардаров интервьюларда кўп бора “оила қуриб яшаш мен учун эмас”, деб таъкидлаб келган. Аммо у декабрдаги интервьюсида рафиқаси Марям билан бахтли экани ва ҳатто баъзилар уларнинг бахтига ҳасад қилишини айтган. Унга кўра, ушбу бахтга эришиш учун жуфтлик катта йўқотишлар қилишига тўғри келган.
Марямнинг ота-онаси қизи ўзига мос жуфтни танлашига умид қилишган, аммо унинг бир блогерга турмушга чиқиш ҳақидаги қарори ҳамма учун кутилмаган ҳодиса бўлган.
Амиран ўзи ва рафиқаси Марямнинг ота-онаси билан тил топишишда муаммога учраётганини тан олган.

“Мен аввалгидек шахсий ҳаётим ҳақида очиқ гапиришни хоҳлардим, лекин шуни очиқчасига айта оламанки, Маша иккимиз унинг ота-онаси билан яхши муносабатда эмасмиз. Унинг ҳаётида мен пайдо бўлишим билананоқ, улар қизи билан гаплашмай қўйишган. Мен ҳозирча фақат шуларни айта оламан, холос”, деган декабрдаги интервьюсида Амиран Сардаров. 

Жуфтликнинг ажрашгани ҳақидаги хабар фақатгина Амираннинг саҳифасидан жой олди. Марям Тилляева бу ҳақда миқ этмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, у айни вақтда Москвада қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3021

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг