Тошкентда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Январь 2022
7095Бугун, 14 январь куни соат 09:02 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида озиқ-овқат дўкони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қора-Қамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06 да етиб бориб, соат 09:24 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь