InfinBANK савдони молиялаштириш воситалари ҳамда ХМИнинг кредит линияларини таклиф этади

Бизнес

image

InfinBANK тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ўз мижозларига савдони молиялаштириш учун молиявий воситалар, шунингдек, халқаро молия институтларининг кредит линияларини таклиф этади.

Нисбатан қулайроқ бўлган ушбу кредит воситаларидан бири савдони молиялаштириш бўлиб, анъанавий кредитлашдан кўра кўпроқ афзалликларга эга. Биринчидан, хизматларга паст нархлар белгиланган (арзонроқ), иккинчидан, компаниянинг айланма маблағларини жалб қилмасдан сақлаб қолиш мумкин. Учинчидан, молиявий хавф камаяди.

Агар сизга:

  • хориждан хомашё ва ускуналар сотиб олиш учун кредит зарур бўлса;
  • сиз товар ва хизматларни сотиб олгансиз ва сизга тўловни кечиктириш керак бўлса;
  • янги етказиб берувчи ёки контрагент билан ишлаётганда хавфларни камайтиришни хоҳласангиз, унда бемалол савдони молиялаштириш масаласида InfinBANK’га мурожаат қилишингиз мумкин.

Россия банклари ва Россия экспорт марказининг кредит линиялари доирасида Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, ускуна ва махсус техникалар импорти ҳам молиялаштирилади. Товарлар номенклатурасига қараб Россия рублида йиллик 10 фоиздан субсидияланган фоиз ставкалари асосида молиялаштириш мумкин.

InfinBANK, шунингдек, Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси (ITFC)нинг кредит линиялари доирасида, ислом молияси асосида ҳам савдо молиялаштиришини амалга оширади.

Бундан ташқари, InfinBANK халқаро кредит линиялари доирасида бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин:

• Ускуналарни янги, энергия тежамкор муқобилига алмаштиришни кўзда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) кредит линияси. Кредитлар йиллик 7% ставка билан 5-7 йил муддатга тақдим этилади.

• Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) кредит линияси. Линия ислом молияси асосида фаолият кўрсатади. Кредитлар 3 йилгача муддатга берилади ва қарз олувчи учун фоизлар (Mark up) йилига 9-11%ни ташкил қилади. Мазкур кредит линиясида туризм, мудофаа ва кўчмас мулк соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилмаган.

Молиялаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни веб-сайт ёки қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: (+998) 71−202−50−80.

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг