59-сонли мактаб ўқувчилари учун Huawei’нинг стипендиялар танлови ғолиблари тақдирланди

Бизнес

image

Кеча, 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 59-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Huawei компаниясининг хитой тилини яхши билиш бўйича 8-9 ва 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган стипендиялар танлови ғолиблари тақдирланди.

59-сонли давлат умумтаълим мактабида хитой тилини энг яхши билувчи ўқувчиларни аниқлаш бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Стипендиялар танлови Huawei компанияси томонидан мактаб раҳбарияти билан жорий йилнинг 12 октабрида тузилган ўзаро англашув меморандумига мувофиқ ўтказилди.

Октябрь ойидан бошлаб 8-9 ва 10-11-синф ўқувчилари танловнинг икки босқичидан ўтиб, хитой тилида ижодий топшириқлар бажаришди: “Рақамли Ўзбекистон” мавзусида иншо ёзишди ва “Рақамли дунё ва мен” мавзусида монолог тайёрлашди. Охирги босқичда иштирокчилар мактаб ўқитувчилари ва Huawei ходимларини ўз ичига олган ҳакамлар ҳайъатининг саволларига ҳам жавоб беришди. Танлов ғолиблари Huawei компаниясининг бир марталик стипендияси соҳибига айланди ва шунга мувофиқ сертификатлар ҳамда кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Huawei компанияси Ўзбекистондаги таълим тизимига рақамли технологияларни жорий этиш ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш орқали ҳам AКТ соҳасида, ҳам бошқа турли соҳаларда ёш истеъдодларни ривожлантиришни кенг қўллаб-қувватламоқда. Биз хитой тилини билиш бўйича кўрик-танловда энг яхши натижа кўрсатган, шунингдек, ўз ишларида рақамлаштириш мавзуларини очиб бера олган йигит-қизларни табриклашдан мамнунмиз. Бу рақамли технологиялар бугунги кунда танлаган таълим йўналиши ва бўлажак касбидан қатъи назар, барча учун муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди”, дея таъкидлади Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг директори ўринбосари жаноб Го Вейлай.

Ҳамкорлик йилларида Huawei компанияси 59-сонли мактаб билан биргаликда халқ таълими соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширди. 2017 йилда мактабда рақамли таълим концепциясига эга биринчи ўқув хоналаридан бири очилди. 2020 йилда Huawei компанияси муассасанинг техник ва моддий базасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабга офис техникаларини совға қилди.

Huawei компанияси Ўзбекистонда 20 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият юритиб келмоқда ва шу вақт мобайнида таълим тизимига илғор технологияларни жорий этишга ва ёш кадрларни тайёрлашга доимий равишда катта эътибор қаратиб келмоқда. Компания ҳар йили Seeds for The Future халқаро таълим лойиҳасини амалга ошириб келмоқда, хусусан бу лойиҳа 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда 7-марта ўтказилган бўлиб, бу гал у нафақат олий таълим муассасалари талабаларини, балки мактаб ўқувчиларини ҳам ўзида бирлаштирди. Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги AКТни чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактабда хакатон ўтказилди, 59-сонли мактабда эса, рақамлаштириш мавзуларини очиб бериш мақсадида лингвистик кўрик-танлов ташкил этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг