Пойтахтдаги биринчи қор — суратларда
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
6442Бундан деярли икки ҳафта олдин қум бўрони гирдобида а қолган Тошкентда бугун, 17 ноябрь куни биринчи қор ёғди. Атрофни чанг аралаш қор қоплади.
Сўнгги йилларда қор тошкентликларни хурсанд қилиш билан бир қаторда, хавотирга ҳам сола бошлаган. Негаки, аёз келиши билан “свет” ва газнинг босими тушиб кетиши пойтахт учун ҳам одатга айланиб бормоқда.
Тошкентда қор ёғиши ортидан кўчаларда музламалар пайдо бўлиши турган гап. Шаҳар маъмурияти бунга қанчалик тайёрлангани ҳозирча номаълум. Биринчи қор ҳокимликнинг бу борадаги тайёргарлигини синовдан ўтказиб беради. Негаки, йўлларнинг муздан тозаланмаслиги йўл-транспорт ҳодисаларини кўпайтиради. Оқибатда бусиз ҳам ЙТҲларда ҳалок бўлаётганлар сони яна ортиши мумкин.
QALAMPIR.UZ фотомухбири Тошкент кўчаларини кезиб, қор билан қопланган кўчалар манзараси акс этган кадрларни муҳрлади.
Эслатиб ўтамиз, 17-18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси