9 ойда қанча одам Ўзбекистондан бош олиб кетгани маълум бўлди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга кўчиб келганлар 1,4 минг кишини, кўчиб кетганлар эса анча кўпроқ, аниқроғи 19,7 минг кишини ташкил этган. Орадаги фарқ 14 баробардан юқори. 

Давлат статистика қўмитаси республиканинг демографик кўрсаткичларини акс эттирувчи бошқа маълумотларни ҳам тақдим қилди.  

Хусусан, 2021 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра:
•    аҳоли сони – 35,1 млн. киши;
•    аёллар сони – 17,4 млн. киши
•    эркаклар сони – 17,7 млн. кишини ташкил қилмоқда. 

Кўриниб турганидек, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ. Бундан ташқари, шаҳарда яшовчилар сони қишлоқдагиларни, туғилиш сони ўлимни, никоҳлар сони эса ажримларни ортда қолдирган:

•    шаҳарда яшовчилар – 17,8 млн. киши 
•    қишлоқда яшовчилар – 17,3 млн. киши

•    туғилиш сони – 670,7 минг киши
•    ўлимлар сони – 132,1 минг киши 

•    никоҳлар сони – 206,7 мингта
•    ажримлар сони – 29 мингта


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1069

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг