Ногиронга айланган гўдаклар: Ямандаги уруш қанча боланинг ёстиғини қуритди?

Олам

image

2015 йилдан бери Ямандаги жанговар ҳаракатлар оқибатида 10 минг бола ўлдирилган ёки жароҳатланган. Бу кунига тахминан 4 нафар бола вафот этганини англатади. Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси UNICEF маълум қилди.

“Бу, албатта, биз текширишга муваффақ бўлган маълумотлар асосида. Яна кўплаб болалар ўлди ва жароҳат олди, лекин бу статистикага кира олмади”, дея қўшимча қилди UNICEF вакили Жеймс Элдер.

UN: 10,000 children killed or maimed during Yemen's long war | National  News | newspressnow.com

Маълумотларга кўра, Яманда вояга етмаган болаларнинг 80 фоизи - тахминан 11 миллиони ёрдамга муҳтож. Улардан 400 минг нафари аллақачон тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

Шунингдек, икки миллионга яқин бола мактабга бормайди, яна тўрт миллиони худди шундай аҳволда қолиш хавфи остида. Ўқитувчиларнинг учдан икки қисми - 170 мингдан ортиқ касб вакиллари деярли тўрт йил давомида мунтазам иш ҳақини олмаган. Яманнинг айрим ҳудудларида қайта бошланган зўравонликлардан қутулиш учун 1,7 миллион бола ўз уйларидан кўчирилган. Яманнинг 15 миллион аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. 

“Давом этаётган жанглар ва маблағ етишмаслиги туфайли UNICEF бу болаларга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақиқатни ҳаммага қандай етказиш кераклигини билмайман: халқаро ҳамжамият қўллаб -қувватламаса, ундан ҳам кўпроқ болалар ўлади, ваҳоланки, бу можаро учун болалар жавобгар эмас”, дейди UNICEF вакили.

Nearly 10,000 Children Killed or Maimed in Yemen since 2015: UNICEF

Жеймс Элдерга кўра, UNICEF Яманда инфратузилма буткул барбод бўлмаслиги учун қўлидан келганича ҳаракат қиляпти. Хусусан, 4 мингга яқин тиббиёт муассасаси ва 130 та овқатланиш маркази, 1,5 млн оилани моддий томондан қўллаб келяпти. Шунингдек, 5 млн одамга ичимлик суви етказиб бериляпти.

Бундан ташқари, жорий йилда 620 минг яманлик бола UNICEF орқали таълим олган. Аммо, Элдернинг таъкидлашича, барча ҳаракатларга қарамай, Ямандаги гуманитар вазият ёмонлашиб, иқтисодиёти оғир аҳволга келиб қолган.

“Мен Яманда тўйиб овқатланмаган болаларни ҳаётга қайтаришга уринаётган педиатр билан учрашдим. Бу аёл шифокор бўлиш учун ўн йилга яқин ўқиди ва саккиз йил шу соҳада ишлади. Шунга қарамай, у бу йил мутлақо маош олмаган. У ўз ишини бепул бажармоқда”, дейди Жеймс Элдер.

UNICEF ҳомийлардан келаси йилнинг ўрталарига қадар Ямандаги гуманитар операциялар учун зудлик билан 235 миллион доллар ажратишни сўраган.

Маълумот ўрнида, Ямандаги можаролар 2014 йилда бошланган. Ҳамон ечимини топмаган низолар сабаб ҳукумат ва қўзғолончи-ҳутийлар ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда. 2015 йил Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари ҳукумат қўшинларига ёрдам бера бошлади. 2018 йилнинг декабрь ойида Стокгольмда БМТ шафелигида ўтган музокарада икки томон вакиллари илк бор учрашишганди.

UNICEF: 4 children killed or maimed in Yemen every day - International Shia  News Agency

Major pledging conference aims to bring relief to Yemen | Middle East |  News and analysis of events in the Arab world | DW | 25.04.2017


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг