Лава “оғзида”ги она-бола, олов ичида қолган қишлоқ. Испанияни ёқаётган вулқон тасвирларда
Бу қизиқ
−
19 Октябрь 2021
7851Испаниянинг Пальма оролида бир ойдан буён Кумбре-Вьеха вулқони отилиши давом этмоқда. Лава оқимлари тахминан 740 гектар майдонни ёқиб юборгани айтилган. Мутахассисларнинг фикрича, лава 400 дан ортиқ биноларни вайрон қилган, уларнинг аксарияти турар-жой бинолари.
Табиий офат зонасидан 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Прогнозларга кўра, вулқон отилиши 24 дан 84 кунгача давом этиши мумкин. Оролда жойлашган кўплаб қишлоқларнинг аҳолиси эвакуация қилинган. Қуйида бир ойдан бери тинмаётган вулқон отилишидан олинган ҳаратомуз суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
9 октябрь. Кумбре-Вьехада 1971 йилдан бери кузатилган биринчи вулқон ҳаракати. У 4 ҳафтадан бери отилишда давом этмоқда.
19 сентябрь куни Канар ороллари архипелаги таркибидаги Пальма оролида Кумбре-Вьеха вулқони уйғонди. Лава оқими яқин атрофдаги кичик қишлоқларга етиб келган.
22 сентябрь. Оролдаги аэропортга кирувчи ва чиқувчи рейслар бекор қилинган. Лава аҳолининг уйларигача етиб борган ва бир қанча йўлларни ўтишга имконсиз қилиб қўйган.
28 сентябрь. Лава ҳаракатининг тезлиги тахминан, 700 метр/соатни ташкил қилмоқда. Бу вақтга келиб, лава аллақачон ўнлаб уйларни вайрон қилган.
2 октябрь. Бир аёл боласи билан тепаликка чиқиб, Кумбре-Вьеха вулқони отилишини томоша қилмоқда.
20 сентябрь. Пальма ороли ҳукумати 5 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлди. 85 мингга яқин аҳоли яшайдиган оролда вулқон отилишидан олдин, тахминан бир ҳафта мобайнида сейсмик фаолликнинг ошиши кузатилган.
Одамлар вулқон отилиши оқибатида пайдо бўлган тутундан ҳимояланмоқда.
6 октябрь. Испания фуқаролик гвардияси қайиғи.
14 октябрь. Вулқоншунос Ставрос Мелетидеснинг айтишича, вулқон ёнбағрида бешта ёриқ пайдо бўлган, айни пайтда ҳеч ким унинг қанча давом этишини айта олмайди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, лекин орол маъмурлари бир нечта йўллар шикастлангани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023