Ботир Зокиров номидаги институт ташкил этилади
Маданият-санъат
−
16 Октябрь 2021
6616Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
Ҳужжатга кўра:
• институтда таълим фаолияти 2021-2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
• 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик: мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;
• Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттиади.
Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:
• юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
• миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг “Олтин фонди”ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;
• миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда “Маҳорат дарслари” йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек эстрадаси асосчиси Ботир Зокировни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь