Борис Ташкентский вафот этди

Маданият-санъат

image

Борис Ташкентский номи билан машҳур бўлган театр ва кино актёри Борис Мордухаев 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Москваннинг “Ромен” номли мусиқали драма лўли театри сайтида бугун, 16 октябрь куни маълум қилинди.

“Борис Рошелевич кўплаб санъаткорларга устозлик қилган. 90-йилларда у ёш истеъдодлардан бутун бошли бир гуруҳ тузган ва уларнинг кўплари кейинчалик жуда муваффақиятли актёрга айланган. У бутун умри давомида ҳақиқий устозга яраша ўз истеъдодини сахийлик билан бўлишган”, дейилади театр хабарида.

Ташкентский “Салом, Пушкин”, “Лўли характери”, “Ганганинг катта тўлқини”, “Аждодлар қонуни”, “Гилос гуллари” каби пьесалардаги роллари билан машҳур. Актёрнинг фильмографиясида “Кутилмаган Будулай”, “Ўйинчи”, “Менинг оролим кўк”, “Совриндор қирол”, “Чардаш Монти” ва “Қора марварид” каби фильмлар бор.

Маълумот учун, Борис Мордухаев 1937 йилда Тошкентда туғилган. Актёрлик унга ота касб ҳисобланади. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист Рошель Сионович Мордухаевнинг ўғли бўлган Борис Тошкент Театр институти ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

664

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг