Диққат! Нуфузли халқаро университет абитуриентларни имтиҳонсиз талаба бўлишга таклиф қилмоқда

Бизнес

image

Америкалик машҳур ёзувчи Уптон Синклайирнинг 1937 йилда нашрдан чиққан “Илк автомобиллар қироли” (The Flivver King) номли китоби кимга бағишланганини биласизми? Мазкур асар машинасозлик саноатида янги инқилобни бошлаб берган шахс – Генри Форд ҳақида эди. Айнан ушбу асарда ёзувчи таниқли муҳандисни илк бор “машиналар қироли” дея таърифлайди. Бугун эса орамизда машинасозлик ривожига қўшган ҳиссаси туфайли исмлари машҳур компания номларига айланган Никола Тесла ва Генри Форд каби инсонларни танимайдиганлар топилмаса керак. 

Кун келиб сизнинг ҳам исмингиз машҳур компания номига айланиши ёхуд дунёнинг энг йирик шаҳарларида сизнинг исмингиз билан машиналар чиқарилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?! Бу шунчаки ушалмас орзу, дейсизми?! Асло ундай эмас! Ҳозироқ INSIDE-A агентлигига мурожаат қилинг ва Украинанинг нуфузли Харьков миллий политехника университети талабасига айланинг. Энг қувонарлиси эса мазкур университетда таҳсил олиш учун ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОН ТОПШИРМАЙСИЗ! Нега айнан ушбу университет дейсизми?

Биринчидан, Харьков миллий политехника университети аккредитациянинг энг юқори – IV даражасига эга;

Иккинчидан, мазкур университет Украинадаги 5 та энг яхши университетлар қаторига киради;

Учинчидан, Харьков миллий политехника университети халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирган олийгоҳдир;

Тўртинчидан, университет муҳандислар тайёрлаш бўйича 130 йиллик тажрибага эга.

Харьков миллий политехника университети 1885 йилда ташкил топган бўлиб, Украинадаги энг қадимги техник таълим берувчи олийгоҳдир. 2016 йилда мазкур университет Украинадаги энг яхши университетлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Университет машинасозлик, турбина муҳандислик, автоматика, электротехника, электроника, кимё муҳандислиги, бошқарув тизимлари, психология, корхона иқтисодиёти, бизнес ва яна кўплаб соҳалар бўйича мутахассислар етиштириб чиқаради. Харьков миллий политехника университетида халқаро таълим факултети ҳам мавжуд бўлиб, у чет эллик талабаларни Украина университетларида ўқишга тайёрлайди. Факултетнинг малакали ўқитувчилари эса Украина Таълим ва фан вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурига мувофиқ юқори даражадаги ўқитишни таъминлайдилар. Дарслар бошқа университетларникига қараганда бироз эркин, ижодий ва дўстона муҳитда ўтилади.  

Харьков миллий политехника университетида ўқишнинг қандай афзалликлари бор, дейсизми? Унда танишинг:

• халқаро тажриба;
• юқори даражадаги билимларни олиш;
• университетда ўқиш пайтида турли мамлакатлардан дўстлар орттириш;
• ўз она тилида сўзлашувчи талабалар билан мулоқот орқали рус ва украин тилларини ўрганиш;
• бундан ташқари, украин ва рус маданиятини ўрганиш имконияти ҳам бор.

Шунингдек, Харков миллий политехника университети ҳар йили 300 га яқин битирувчиларини тадқиқот ўтказишлари учун дунёнинг бир қатор давлатларига юборади. Мазкур университетда 23 та факультет, 91 та бўлим, 2 миллионга яқин китоб фондига эга илмий-техник кутубхона, янги ахборот технологиялари маркази ҳамда ўз билимларингизни амалиётда синаб кўриш учун махсус тадқиқотлар маркази ҳам мавжуд. Университетда бугунги кунда АҚШ, Англия, Германия, Канада, Франция, Италия, Япония, Ҳиндистон, Хитой ва яна кўплаб мамлакатлардан келган 2000 дан ортиқ талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда. Шошилинг, сизда ҳам мазкур университетда таҳсил олиш ва бахтли талабалар қаторида бўлиш имконияти бор. Бугун Харьков миллий политехника университети Ўзбекистонлик абитуриентлар ва ўқишга кира олмаган талабгорлар учун ҳам бағрини очмоқда. Дипломнинг Ўзбекистонда тан олиниши билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги эса INSIDE-A агентлиги томонидан кафолатланади.

Ҳозироқ INSIDE-A агентлига мурожаат қилинг ва ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНЛАРСИЗ талаба бўлинг!

Шошилинг! Вақт оз қолди!

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2АБ/238-уй.

Мўлжал: Ғафур Ғулом метро бекати.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010

Telegram    Telegram bot    Facebook    Instagram    Сайт

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг