Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси дала ўқув майдонида снаряд портлаши оқибатида вафот этди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда наманганлик 21 ёшли йигитнинг ота онаси ўғлининг ҳарбий хизмат вақтида портлаб кетгани, лекин масъуллар уларга воқеа тафсилотларини айтмагани юзасидан Президентга видеомурожаат йўллаб чиқди. Улар ўз видеомурожаатида ўғлининг ўлимига масъул бўлган шахслар қонун олдида жавоб беришини сўраган

Видеомурожаатда таъкидланишича, йигит жорий йил 14 март куни Чирчиқ шаҳрига Миллий гвардия сафида хизмат қилиш учун кетган. Хизматнинг 6 ойи ўтгандан сўнг, жорий йилнинг 20 август куни “ўғилларинг портлаб кетди” деб, жасадини ташлаб кетишган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 август куни дала ўқув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси Р.Баратов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1040

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг