Испанияда 26 ёшли аёл селфи тушмоқчи бўлиб, жарликдан йиқилди (видео)

Олам

image

Испанияда 26 ёшли украиналик аёл жарликдан йиқилиб шифохонада вафот этди. У селфи тушмоқчи бўлиб, хавфли тепаликка чиққан. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.

Қайд этилишича, 26 ёшли украиналик аёл Испаниянинг Бенидорм шаҳрида жойлашган, сайёҳлар орасида машҳур бўлган “Ўрта эр денгизи балкони” номли тепаликда селфи тушмоқчи бўлган. Эҳтиётсизлик туфайли мувозанатни йўқотиб, сувга қулаб тушган. 

Видеолавҳада қутқарувчи сув устида тебранаётган, ҳушидан кетган аёлни тўлқинлар орасидан қандай олиб чиқишга уринаётгани акс этган.

Воқеа жойига тез ёрдам хизмати чақирилган. Ўша вақт аёл йиқилиш пайтида олган оғир жароҳатлари туфайли ҳушсиз бўлган. Кейин уни Аликанте шаҳридаги шифохонага олиб боришган ва у ўша ерда вафот этган.  

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган пайтда украиналик аёл билан бирга унинг йигити ҳам бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

761

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг