Facebook “Толибон” аккаунтларига тақиқ қўяди

Олам

image

Бугун,17 август куни Американинг Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғида ва Instagram, WhatsApp мессенжерида “Толибон” ҳаракатини тарғиб қилувчи ҳар қандай контентга тақиқ қўйди. Бу ҳақда CNBC Facebook компанияси вакилининг сўзларига таяниб хабар берди.

“Толибон” АҚШ қонунлари бўйича террорчи ташкилот, деб тан олинган ва биз сиёсатимизга мувофиқ уларни  хавфли ташкилот сифатида хизматларимиздан фойдаланишни тақиқлаганмиз”, дейди компания вакили.

Тақиқ сабаб Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти “Толибон”га тегишли аккаунтларни, шунингдек ҳаракатни қўллаб-қувватловчи ва уни мадҳ этувчи постларни ўчириб ташлайди.

CNBC телеканалининг таъкидлашича, “Толибон” бир неча йиллардан буён ижтимоий тармоқлар орқали ўз хабарларини тарқатиб келади.

Шунингдек, WhatsApp платформасига чекловлар киритилиши қийинлашмоқда. Бунга иккита сабаб бор, булар: WhatsApp’нинг чат платформаси тўлиқ шифрлангани ва Facebook платформаси фойдаланувчисининг хабар ва постларини тўлиқ назорат қила олмаслигидир. Аммо, мессенжер вакилининг айтишича, санкцияга учраган шахс ёки ташкилот Facebook ва WhatsApp’да мавжуд бўлса, уларга нисбатан қатъий чора кўрилади.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг