Токио-2020: Олимпия ўйинларидаги қалтис вазиятлар ва йиқилишлар (фоторепортаж)
Спорт
−
05 Август 2021
15003Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари нафақат спортчиларнинг натижалари балки, уларнинг эмоционал ҳолати ва тасодифий йиқилишлари билан ҳам эсда қолди. Уларнинг қалтис йиқилишлари баъзи ҳолларда жиддий жароҳатланишига олиб келган бўлса, баъзи ҳолларда янада мотивация ва ғайриоддий куч туҳфа этди. Бугун “Токио-2020” ўйинларида иштирок этаётган спортчиларнинг тасодифий йиқилган жараёнларидан фоторепортажни тақдим этамиз.
Япониялик Ю Ямамото бейсбол ўйини пайтида девор устидан учиб ўтди.
Франциялик волейболчи Бартелеми Чинениезе Польшага қарши ўйинда йиқилиб тушди.
Таиландлик чавандоз Аринадта Чаватанонт отидан йиқилди.
Япониялик Фуна Накаяма скейтборд бўйича мусобақада.
Марокашлик спортчи 3000 метрга югуриш пайтида йиқилиб тушди.
Aмерикалик Эшли Жонсон ва Маргарет Стеффенс аёллар сув полоси мусобақасида жароҳат олди.
Даниялик спортчи Сара Петерсен 400 метрга югуриш баҳсларида йиқилиб тушди.
Габриел Медина Бразилия терма жамоаси сёрфинг мусобақасида.
Гимнастикачи Юфеи Лу мат устига йиқилди.
Жанубий Aфрикалик спортчи Гифт Леотлела эркаклар ўртасида 100 метрга югуриш баҳсларининг ярим финалида жароҳат олди.
Испан гандболчиси Рауль Энтрериос Германияга қарши ўйинда йиқилиб тушди.
Голландиялик чавандоз Матё Ван дер Поул тоғ-велосипеди мусобақасининг биринчи даврасида қулаб тушди.
Россиялик гимнастикачи Aнжелина Мельникова кўпкурашда жамоада чиқиш қилаётганда ёғочдан йиқилди.
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас Уго Хумбертга қарши баҳсда ўнг оёғидан жароҳат олди.
LiveБарчаси