Президент мактаби битирувчиларига контракт учун субсидия тўланади
Жамият
−
23 Июль 2021
3843Ўзбекистон Президентининг “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.
2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади.
2021 йил 1 сентябргача:
- халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиёти йўлга қўйилади;
- Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун ОТМларни танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси” (School Councillor) дастури жорий этилади;
- Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.
2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.
LiveБарчаси