ТОП-5 чемпионат. Ушбу “weekend”да бизни қандай дербилар кутиб турибди?

Спорт

image
0:00
0:00
download

Одатда шанба ва якшанба кунлари “футбол куни” сифатида ёдимизда қолган. Чунки ҳафта охирида Европанинг кучли бешлик чемпионати учрашувлари ўтказилади. Ушбу “weekend”да бизни кутиб турган энг марказий қарама-қаршиликлар анонси билан танишинг. 

Англия Премьер лигаси 

Англия Премьер лигаси навбатдаги тур учрашувлари  давом эттирилади. Куннинг энг марказий учрашуви шубҳасиз, Манчестер шаҳрининг икки жамоаси “Юнайтед” ва “Сити” ўртасида бўлиб ўтадиган “Манчестер дербиси”дир. “Олд Траффорд”да кечадиган учрашувда Сульшер жамоаси қудратли “Манчестер Сити”ни қабул қилади. 

Янги мавсум аввалида Санчо, Роналду каби юлдузларни ўз сафига қўшиб олган “қизил иблислар” АПЛни унчалик яхши ўтказа олмаяпти. Оле-Гуннар шогирдлари 10-турдан сўнг, 17 очко билан 5-ўриндан жой олган. Умуман олганда, “Юнайтед”нинг охирги 5 учрашувига назар ташласак, улар бор-йўғи бир марта ғалаба қозонган бўлиб, бир марта дуранг ўйнаган ва бир 3 марта рақибларига имкониятни бой берган. “МЮ” ўтган турда Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси майдонига сафар уюштириб, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтган.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Ман Сити”нинг ишлари анча яхши. “Шаҳарликлар” 10-турдан сўнг, 20 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3 поғонасида бормоқда. Аммо, “Сити” ўтган турда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди. “Etihad Stadium”да кечган “Манчестер Сити” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасидаги учрашувда, майдон эгалари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Манчестернинг икки жамоаси ўртасидаги охирги 5 та учрашувда, устунлик Сульшер шогирдлари томонида. “Қизил иблислар” Гвардиола жамоасига қарши сўнги 5 баҳснинг 3 мартасида ғалаба қозонган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, бир марта “шаҳарликлар” устун келишган.

11-тур доирасидаги барча учрашувлар

05.11.2021
“Саутгемптон” – “Астон Вилла” – 1:0

06.11.2021
17:30| “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”
20:00| “Брентфорд” – “Норвич”
20:00| “Челси” – “Бёрнли”       
20:00| “Кристал Пэлас” – “Вулверхэмптон”
22:30| “Брайтон” – “Ньюкасл” 

07.11.2021
19:00| “Лидс” – “Лестер”
19:00| “Эвертон” – “Тоттенхэм”
19:00| “Арсенал” – “Уотфорд”
21:30| “Вест Хэм” – “Ливерпуль”

Испания Ла Лигаси

Ушбу ҳафтада Англия Премьер лигасида бўлгани каби, Ла Лигада ҳам қизиқарли дерби учрашуви бор. Испания пойтахти Мадрид шаҳрининг икки жамоаси “Реал” ва “Райо Вальекано” ўртасидаги жанг кўпчилик мухлисларда қизиқиш уйғотиши тайин. 

Жорий мавсумнинг ўзига хослиги шундаки, унда мунтазам равишда ғалаба қозонадиган ва ишончли тарзда етакчилик қиладиган бирорта жамоа йўқ. Пешқадамлар орасида деярли ҳар бир турда ўзгартиришлар бўлиб туради. Бу эса Ла Лиганинг чемпионлик пойгасининг ўта қизғин тарзда кечишини таъминлайди. Охирги беш учрашувда бор-йўғи иккита ғалаба қозонган, икки марта дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлган “Реал” ҳам бундан мустасно эмас.

“Райо Вальекано” – тез-тез очко йўқотиб турадиган жамоа. Аммо “Вальекано” жорий мавсумги Испания чемпионатида муносиб тарзда иштирок этмоқда. Мадрид клуби 12-турдан сўнг 20 очко жамғариб, турнир жадвалида 6-ўриндан жой олган. Икки тур аввал “асаларилар” Каталониянинг “Барселона” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ушбу муваффақиятли юриш “кўк-анорранглилар” устози Рональд Куманни ишдан кетишига сабаб бўлди. Умуман олганда, ўтган тўртта турда “Райо Вальекано” фақатгина “Бетис”га мағлуб бўлди (2:3).  Шунингдек, “Сельта” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса,  “Эльче”ни 2:1, “Барселона”ни эса 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Рақамлар

“Реал Мадрид” олдинги бешта турнинг фақатгина иккитасида ғалаба қозонган;
Икки жамоа ўртасида кечадиган сўнгги 15 та “Мадрид дербиси”нинг 14 тасида “Реал” ғалаба қозонган.

13-тур доирасидаги барча учрашувлар

05.11.2021 
“Атлетик – Кадис – 0:1 

06.11.2021 
01:00| “Эспаньол” – “Гранада”
20:15| “Сельта – “Барселона”
22:30| “Алавес – “Леванте”
01:00| “Реал Мадрид” – “Райо Вальекано”

07.11.2021 
18:00| “Вильярреал – “Хетафе”
20:15| “Валенсия” – “Атлетико”
22:30| “Осасуна” – “Реал Сосьедад”
22:30| “Мальорка” – “Эльче”
01:00| “Бетис – “Севилья”

Италия А Серияси

А Сериянинг 12-турида кўплаб марказий учрашувлар бор. Хусусан, “Милан” – “Интер” ўртасидаги “Милан дербиси”, кундан-кунга етакчилар қаторидан тушиб бораётган “Ювентус”нинг “Фиорентина”га қарши учрашуви, ҳамда ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Рома”нинг сафардаги “Венеция”га қарши беллашуви. Албатта, мазкур қарама-қаршиликлар орасида “Милан дербиси”нинг обрўси катта. Сабаби, бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо муросасизлиги ва курашларга бой тарзда ўтиши билан ажралиб туради. 

“Россонерилар” 11 турдан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда 2-поғонадан жой олган. “Нерадзуррилар” эса 11 учрашувда 7 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, 24 очко тўплаган ва мос равишда жадвалда 3-ўринни эгаллаган.

12-тур доирасидаги барча учрашувлар

05.11.2021
Эмполи – Женоа – 2:2

06.11.2021 
19:00| “Специя” – “Торино”                
22:00| “Ювентус” – “Фиорентина”
00:45| “Кальяри” – “Аталанта”

07.11.2021 
16:30| “Венеция” – “Рома”
19:00| “Удинезе” – “Сассуоло”
19:00| “Сампдория” – “Болонья”
22:00| “Наполи” – “Верона”
22:00| “Лацио” – “Салернитана”
00:45| “Милан” – “Интер”

Германия Бундеслигаси

Ҳар йилгидек, ушбу мавсум Германия Бундеслигасида бир жамоанинг чемпионлик учун якка пешқадамлиги кузатилмаяпти. Авваллари, “Бавария” жамоаси турнир жадвалида қолганларни катта фарқ билан ортда қолдиларди. Аммо, “немис машинаси” Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсумида унчалик яхши ўтказмаяпти. Нагелсманн шогирдлари 11 турдан сўнг, 25 очко билан етакчилик қилмоқда. Бироқ, “Бавария”дан бир очко кам тўплаган “Боруссия Д” Мюнхен клубини таъқиб этишда давом этмоқда. 

Ушбу турдаги учрашувлар орасида ҳам энг марказий учрашув айнан “Бавария”нинг “Айнтрахт”га қарши учрашувидир. Сабаби, франкфутликлар Бундеслига турнир жадвалда 22 очко билан 3-ўриндан жой олган. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан кечки 19:30 да Мюнхендаги “Альянц Арена” стадионида бошланади.

12-тур доирасидаги барча учрашувлар.

05.11.2021Майнц – Боруссия М – 1:1         

06.11.2021
19:30| “Бохум” – “Хоффенхайм”                  
19:30| “Штутгарт” – “Арминия”      
19:30| “Вольфсбург” – “Аугсбург”   
19:30| “Бавария” – “Фрайбург”
22:30| “Лейпциг” – “Боруссия Д”

07.11.2021
19:30| “Герта” – “Байер”
21:30| “Кёльн” – “Унион Берлин”               
23:30| “Гройтер” – “Айнтрахт Ф”

Франция Чемпионати

Ёзда аргентиналик футболчи Лео Месси Франция Лига 1 мусобақасига ўтгандан сўнг, ушбу мамлакат чемпионати мавқеи ҳам бироз ошгандек кўринмоқда. Сабаби, Месси, Неймар ва Мбаппе каби супер даражадаги юлдузларнинг ўйинини томоша қилиш ҳар доим қизиқ туюлган. 12-турдан сўнг, мусобақа турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олган парижликлар, бугун тунда “Бордо” майдонига сафар уюштиради. “Стад-де-Бордо” стадионида бўладиган учрашув Тошкент вақти билан тунги 01:00 да бошланади. Айни пайтда, Почеттино шогирдлари 12 учрашувдан сўнг, турнир жадвалида 31 очко билан етачилик қилмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси эса “Ланс” ҳисобланади.”Олтин жамоаси” ҳисобидаги очколар сони 24 тани ташкил қилади. “Бордо” эса 12 очко билан 16-поғонани банд этиб турибди.

Шунингдек, ушбу турда яна бир қанча марказий учрашувлар бор. Хусусан, “Ренн” – “Лион”, “Лилль” – “Анже” ва “Марсель” – “Метц” жамоалари ўртасидаги учрашув кўпчилик мухлисларда қизиқиш уйғотиши тайин.

13-турнинг қолган барча учрашувлари

05.11.2021
“Ланс” – “Труа” – 4:0

06.11.2021
21:00| “Лилль” – “Анже”
01:00| “Бордо” – “ПСЖ”

07.11.2021
17:00| “Марсель” – “Метц”     
19:00| “Сент-Этьен” – “Клермон”
19:00| “Реймс” – “Монако”
19:00| “Нант” – “Страсбур” 
19:00| “Лорьян” – “Брест”
21:00| “Ницца” – “Монпелье”
00:45| “Ренн” – “Лион”

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг