Бензин нархи ошди. Одамлар нима дейди?

Жамият

Кеча, 7 май кунидан Тошкентда қатор маркалардаги бензин нархининг кўтарилгани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, QALAMPIR.UZ жамоаси аҳолининг фикрини билиш мақсадида ҳайдовчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказди. Сўровнома натижасида маълум бўлдики, аҳолининг асосий қисми нарх-навонинг ойлик маошга мутаносиб эмаслигидан норози. Aйрим фуқаролар эса бу ҳолатни нормал деб ҳисоблайди.

7 майдан эътиборан ёқилғи қуйиш шохобчаларида қуйидагича янги нархлар ўрнатилган:

  • АИ-80 — 5700-5800 сўм
  • АИ-92 — 6850-7000 сўм
  • АИ-95 — 7300-7500 сўм

Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада, яъни 26 апрель — 2 май кунлари сотувчи корхоналар автомобиль бензинининг биржадаги бошланғич нархларини оширди.

Биржа савдоларига 38 599 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 12 292 тоннаси, яъни 31,8 фоизи сотилди. Сотувчи корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 361,8 минг сўмдан 6 474,3 минг сўмгача ёки 1,8 фоизга кўтарди.

Шу муносабат билан АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 362,1 минг сўмдан 6 475,6 минг сўмгача, яъни 1,8 фоизга — яъни сотувчиларнинг бошланғич нархларини кўтариши ҳисобига ўсди. АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 468,1 минг сўмни, АИ-91 – 7 723,8 минг сўмни ташкил этди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бензин

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг