Пойтахтнинг янги тарихи — “Династия” турар жой мажмуаси

Бизнес

image

Golden House компанияси “Династия” турар жой мажмуасида хонадон харид қилишни таклиф қилади. 

Йирик мажмуа Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчалари кесишмасида барпо қилинмоқда. Ҳудудда ривожланган инфратузилма мавжуд, кўплаб ижтимоий-маданий ва савдо нуқталари пиёда юриш масофасида (5–10 дақиқа) жойлашган. “Династия” лойиҳасида икчи инфратузилма объектларига ҳам катта эътибор қаратилган. Автомобиль ихлосманди бўладими, кўп оилали ота-она бўладими, имконияти чекланган ёки ёши улуғ инсон бўладими — бу ерда ҳар қандай тоифадаги одамлар учун имкониятлар муҳайё қилинган.

Ички ҳовли машиналардан ҳоли, шу боис бу ер хавфсиз: болалар бемалол ўйнаб юриши, велосипедда сайр қилиши, воркаут ҳудудларида спорт билан шуғулланиши мумкин. Болалар аравачалари ва велосипедлар учун кенг кириш қисмларида алоҳида майдонлар ва қўйиш жойлари ажратилган. Шу боис “болалар транспорти”ни уйингизга судраб киришга тўғри келмайди. Биноларнинг бутун периметри бўйлаб ҳамда кўп қаватли тураргоҳда автомобиллар учун қўйиш жойлари кўзда тутилган.

Лойиҳа Англиянинг Chapman Taylor ҳамда Urban PRO дизайн ва меъморчилик студиялари ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган. Унда пойтахтимизнинг сейсмик фаоллиги, об-ҳавонинг ўзига хосликлари инобатга олинган. Янги мажмуа турли қаватга (7–12) эга Business ва Premium тоифасидаги биноларни ўз ичига олади. Биринчи босқичдаги уйларда тижорий майдонлар бўлиши кўзда тутилган.

Лойиҳа бўйича ҳар бир хонадонда икки контурли индивидуал иситиш қозонлари бўлади — бу йилнинг исталган вақтида хонадонингизни шинам ҳароратда ушлаб туриш имкониятини беради. Кириш қисмларида 1000 кг юкни кўтара олувчи тезкор ва шовқинсиз лифтлар ўрнатилади. Бинонинг иккинчи қаватидан саккизинчи қаватигача икки камерали шишапакет деразалар 1,4х2,5 м катталикда ўрнатилади. Кенг деразалар хоналарни табиий ёруғлик билан таъминлайди. Аҳоли хавфсизлиги учун хонадонлар ёнғинга қарши автоматик сигнализация тизими билан жиҳозланади.

Айни дамда турли тарҳлардаги бир, икки, уч ва тўрт хонали хонадонлар сотувга қўйилган. Улар турли майдон ва кадастр режасига эга бўлса-да, уларни пухта ўйланган тарҳ ечимлари бирлаштириб туради. Golden House компанияси фойдасиз квадрат метрлари бўлмаган энг функционал хонадонларни лойиҳалаштирган. Хонадонга киритилган ҳар бир маблағ оқил ишлатилган.

“Династия” турар жой мажмуасини харид қилаётган мижозлар учун Golden House ёқимли совға тайёрлаб қўйди. Хонадонга қўшимча равишда тўлиқ таъмир ишлари тақдим этилади, яъни хонадон кўчиб келишга тайёр ҳолда бўлади. Бундан ташқари, ҳар бир харидор хонадон ҳажми ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қулай ва замонавий ошхона гарнитурига ҳам эга бўлади.

Кўчмас мулк бозорида Golden House тақдим этаётгани каби сифатли таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермайди. Ушбу компания йиллар давомида мижозларга қулай, мустаҳкам ва замонавий уй-жой таклиф қилиб, аҳоли ишончини қозона олди. “Династия” мажмуасидан хонадон харид қилиб, сиз ўзингиз, фарзанд ва набираларингиз учун оилавий анъаналар пойдеворини ярата оласиз.

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Геолокация

Call-марказ: +998 78 888-11-22

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг