Кремль Байден Путинни “қотил” деганига жавоб қайтарди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байденнинг Россия Президенти Владимир Путин ҳақида айтганлари “жуда ёмон” деб баҳолаш мумкин. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг айтганларига шундай муносабат билдирди.

"Мен бунга муносабат билдириб, кўп нарса демоқчи эмасман. Бу Байденнинг жуда ёмон мулоҳазаси эканини айтишим мумкин”, деган Песков.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Байден Россия билан муносабатларини яхшилаш ниятида эмаслигини очиқчасига кўрсатди. Келгусида Кремль Вашингтон билан муносабатларини қуришда шуни ҳам инобатга олади.

“У [Байден] шак-шубҳасиз мамлакатимиз билан муносабатларни яхшиламоқчи эмас. Келажакда биз шундан келиб чиқамиз”, дея таъкидлаган Песков.

Песков Россия ва Путинга ҳақидаги Байденнинг баёнотларига ўхшаш баёнотлар икки мамлакат муносабатларида янги сўз бўлганини урғулаган.

“Албатта, бу тарихда бўлмаган”, деган у.

Бундан ташқари, Песков Россия ва АҚШ муносабатларини “жуда ёмон” деб баҳолаган.

Аввалроқ, Президент Байден Путинни “қотил” деб атаганди. Шунингдек, Москва АҚШдаги сайловларга аралашгани учун жавоб бериши кераклигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made