АҚШда одамдан одамга юз ва қўл кўчириб ўтказилди

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри шифокорлари дунёдаги илк муваффақиятли юз ва қўл трансплантациясини амалга оширди.

Ўтган йили август ойида 22 ёшли Жо Димео 140 нафар шифокор назоратида 23 соат давомида операция қилинган.

Маълумотларга кўра, 2018 йилда Димео тунги сменадан кейин машинасида уйига қайтаётганда ухлаб қолган. Натижада автоҳалокатга учраб, автомобили ёниб кетган.

Автоҳалокатда америкалик учинчи даражали куйиш олган, танасининг деярли 80 фоизи куйган. Бармоқ учлари кесилган, лаблари ва кўз қовоқлари йўқ бўлиб кетган.

Жо куйиш блокида тўрт ой яшаган, ўша вақтнинг маълум қисмида сунъий комада бўлган.

Димео 20 дан ортиқ пластик жарроҳликни бошдан кечирган, аммо унинг қўллари ва юзи ҳеч қачон тўлиқ тикланмаган.

2019 йилда бемор Нью-Йоркдаги NYU Langone академик тиббий марказига юборилган, айнан ўша ерда қўл ва юз трансплантацияси операцияси ўтказилган.

"Бундай совға ҳаётда фақат бир марта берилади. Умид қиламанки, донор оиласи унинг қисми менда яшашни давом эттиришини билса, уларга бироз осонроқ бўлади. Ота-онам ва мен ушбу иккинчи имконият учун миннатдормиз", деган Жо.

"Операциямиз нафақат унинг кўринишини яхшилаши керак эди, балки биз унда ҳамма нарса, айниқса, қўллари мукаммал ишлашини хоҳлагандик", деган юз трансплантацияси дастури директори Эдуардо Родригес.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг Жо Димео 45 кун жонлантириш бўлимида ва яна икки ой шифохонада ётган. У ерда бемор кўз қовоқларини очишни ва янги қўлларини ишлатишни ўрганган.

Ҳозирда у ўзи машқ қилиши ва нонушта тайёрлаш каби кундалик вазифаларни бажара олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг