Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
Жамият
−
15 Август 2020
9957Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур вазиятга муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 13 август куни тахминан соат 15:00 да Миробод тумани Сарикўл ва Банокатий кўчалари кесишмасида содир этилган.
Aниқланишича, мазкур ҳодиса 31 ёшли И.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль, 32 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили, 44 ёшли Б.М. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ва 34 ёшли Й.Ш. бошқарувидаги Spark русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Тахминга кўра, Cobalt ва Isuzi ҳайдовчилари тезликни оширган ҳолда ва светофорнинг сигналлари ўчиб-ёнаётганида перпендикуляр жойлашган ҳаракат йўлларидан чорраҳага бир вақтда чиққанликлари ЙТҲга сабаб бўлган.
Мазкур икки автомобиль бир-бири билан тўқнашгач, юк автомобили инерсия туфайли ҳаракатни давом эттириб, четда қолдирилган Lacetti русумли автомобилга тўқнашган.
Cobalt ҳам худди шу тарзда Spark`га урилиб, сўнг бетон тўсиққа тўқнашган. Aвтоҳалокат натижасида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширувлари ўтказилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь