Энди концерт-томоша уюштирувчилар ҳам солиққа тортилади
Жамият
−
02 Январь 2020
68222020 йил 1 январдан Ўзбекистонда янги Солиқ кодекси кучга кирди. Унга кўра, эндиликда концерт-томоша фаолиятини амалга оширадиган шахслар ҳам солиққа тортилади.
Кодекснинг 467-моддаси (Солиқ ставкалари) 4-бандида шундай дейилади:
Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар учун солиқ ставкаси 5 фоиз.
Кодекс билан календарь йил солиқ даври, йил чораги ҳисобот даври этиб белгиланган.