Facebook янги қўлланмаларини жорий этади
Олам
−
29 Сентябрь 2019
3893Facebook янги қўлланмаларни синовдан ўтказишни бошлайди. Эндиликда - like`лар сони фақат хабар муаллифларига кўринади. Бу ҳақда RG Digital портали хабар бермоқда.
Биринчи янгилик Aвстралия аҳолиси томонидан синовдан ўтказилади. Июль ойида Instagram`даги худди шундай ўзгаришлар етти мамлакат - Aвстралия, Янги Зеландия, Бразилия, Канада, Япония, Италия ва Ирландия аҳолиси учун жорий этилганди.
Facebook янгиликларнинг мақсади фойдаланувчиларга ҳиссий босимни камайтиришга уринишдир, улар бошқаларга ўхшашни эмас, балки контент ва алоқа сифатига эътибор қаратишлари мумкинлигини айтди. Компания бу борада руҳий саломатлик соҳасидаги мутахассислар билан маслаҳатлашган.
Instagram фойдаланувчилари тажрибани қандай қабул қилгани ҳақида маълумотлар ҳали эълон қилинмади. Aммо, янгилик баъзи таниқли блогерларнинг салбий муносабатига сабаб бўлган, улар like`лар сони бизнесни юритиш учун муҳим метрика эканини айтган.
LiveБарчаси