Олий Мажлис бюджети тўғрисидаги ихчам қонун қабул қилинди
Жамият
−
24 Август 2019
4417Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисининг иккинчи куни бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Сенаторлар кун тартибидаги масалаларни “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамасидан бошлади.
Мазкур қонун 6 та моддадан иборат бўлиб, у билан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилади.
Жумладан, Олий Мажлис палаталарининг харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида амалда бўлган функцияси мазкур Қонун билан палаталар Кенгашларига ўтказилиб Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раисининг ваколатларидан чиқариб ташланади.
Мазкур қонунни 80 нафар депутат қўллаб-қувватлади. 1 нафар сенатор бетараф қолди ва 2 нафари овоз бермади.
LiveБарчаси