Навоийда газ балонли Nexia ёниб кетди
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
5859Кеча, 26 сентябрь куни соат 12:34 да Навоий шаҳри Тинчлик қўрғони С.Айний кўчасида “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга уч дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 12:39 да қуршаб олиниб, соат 12:42 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида Nexia русумли автомобиль тўлиқ ёнган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, автомобилда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи ёқилғи ҳидини сезиб, автомобилни йўл четида тўхтатгани ва қайтадан ўт олдирган вақтида аланга юзага келгани ҳамда ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб келган вақтда автомобилга ўрнатилган 65 литр сиғимдаги пропан газ баллони ёнғин оқибатида ёрилгани маълум бўлган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.