Навоийдаги ФЭСни кимлар қуриши маълум бўлди

Жамият 1493
image

Кеча, 4 октябрь, куни Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси иштирокида Навоий вилоятида қуввати 100 мВт га тенг бўлган биринчи ФЭС (фото электр станция) қурилиши учун майдонча танланди.

Дастлабки саралаш танловида ХХР, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Россия, Испания, Норвегия ва Франция мамлакатларининг 23 та компанияси иштирок этиб, улардан 11 таси навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу билан бирга Acwa Power (Саудия Арабистони), Jinko Power ва Aljoimah Energy & Water Consortium (ХХР/Саудия Арабистони), Masdar (БАА), ТБЕА Хинжианинг Sunoasis Co Ltd (ХХР) ва Total Eren (Франция) каби 5 та компаниянинг тижорий таклифлари тақдим этилди.

Даъвогарларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, тендер комиссияси ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатт соат учун 2 доллар 679 цент ва қурилиш муддатини 12 ой деб белгилаган Masdar (БАА) компаниясини ғолиб деб эълон қилди.

Қайд этилишича, Acwa Power компанияси 1 киловатт соат учун 2 доллар 98 цент, ТБЕА Хинжианинг Sunoasis Co Ltd компанияси 3 доллар 586 цент, Jinko Power ва Aljoimah Energy & Water Consortium 3 доллар 702 цент, Total Eren 4 доллар 273 цент таклиф қилган эди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×